Сенат Қатар билан тузилган шартномаларни ратификация қилди

Сенат Қатар билан тузилган шартномаларни ратификация қилди

Қозоғистон ва Қатар жиноий ишларни тергов қилишда бирга иш юритади, ўзаро ҳуқуқий ёрдам беради. Сенат Сенат тегишли шартномани ратификация қилди. Тергов, жиноий таъқиб, суд ажримлари бўйича икки томон ҳамкорликда ишлайди. 2024 йилнинг февралида Дохада имзоланган бу шартнома мамлакатларнинг бири ҳудудида юз берган жиноий ҳаракатларни самарали тафтиш қилиш имконини беради. Ҳужжатнинг юандларидан бирида гумонланувчи ва айбланувчиларнинг айбини исботлаш учун зарур тергов ҳаракатларини амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, юқори палата Қатар билан тузилган қидирувга  берилган шахсларни топшириш тўғрисида шартномани ҳам ратификация қилди. Депутатлар таъкидлашича, натижада икки давлат ўртасида жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлик самарадорлиги ошади ва ўзаро алоқаларнинг чуқурлашишига олиб келади.


Асет Чиндалиев, Қозоғистон Республикаси Бош Прокурори ўринбосари:


- Мазкур шартнома халқаро муносабатлар ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Аввал айтилгани каби, биз Қатар билан ўзаро фойдали тиғиз алоқалар боғлаганмиз, қатор умумий инвестициявий лойиҳаларимиз бор, шу сабабли фуқароримиз Қатар, қатарликлар Қозоғистонга келади. Агарда эртанги кунда қайсидир давлат фуқароси жиноят содир этса уни тезкорлик билан тафтиш этиш, айбдорни жавобгарликка тортиш бўйича қўлимизда ҳуқуқий имкониятлар бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси