Сиёсатшунослар ШҲТ саммити аҳамиятини муҳокама қиляпти

ШҲТ саммити геосиёсий таранглик ва салмоқли ўзгаришлар даврида ўтказилди, бу эса унинг долзарблигини оширади. Жараённи кузатиб борган Қозоғистон экспертлари ва сиёсатшунослари таъкидлашича, Қозоғистонда бундай йирик халқаро тадбирнинг ўтказилиши мамлакатнинг обрў-эътиборини кўтаради ва дунё миқёсида таъсир кучини оширади. Умуман олганда, Республика халқаро доираларда Марказий Осиёдаги барқарор ва муҳим ҳамкор сифатида қабул қилиняпти, унга олий мартабали хорижлик етакчиларнинг тобора кўпроқ ташриф буюриши эса бу фикрни яна бир марта тасдиқлайди. 

Бауржан Аукен, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими катта эксперти: 

- Умуман олганда, ШҲТ саммити Марказий Осиё давлатлари учун алоҳида долзарблик касб этади. Унда энергетика соҳасида, шунингдек, учта ёвуз кучга қарши курашда ҳамкорлик қилиш масаласи кўрилди. Қозоғистон  Марказий Осиёда пешқадам. Шуни ҳисобга олсак, ШҲТ саммити, Қозоғистоннинг ундаги раислиги ташкилотнинг трансформация жараёнидан иборат. У Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ривожида янги даврни очиб беради. 

Жанар Тулиндинова, Парламентаризм институти вакили: 

- Биринчи навбатда, гап халқаро обрў-эътибор, имидж ҳақида кетяпти. ШҲТ бугунги кунда нуфузи жадал ошиб бораётган майдончалардан бири ва БМТ Бош котибининг ушбу тадбирга алоҳида эътибор бергани бежиз эмас. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.