Инвесторларни жалб этиш стратегиясини ўзгартириш, бизнес ва ҳокимият ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш, пул-кредит,
бюджет ва солиқ сиёсатининг ўзаро мутаносиблигини
мустаҳкамлаш.
Президент Мактубида тақдим этилган янги иқтисодий йўналишнинг
ҳар жиҳати ҳисобга олинган, самарали ушбу ва бошқа тамойиллари мамлакат
фаровонлигини оширишга қаратилган. Иқтисодий тадқиқотлар институти
экспертлари фикрига кўра, яқин даврда қозоғистонликлар бу ўзгаришларнинг самарасини ҳис этади.
Ғабит Матаев, Иқтисодий
тадқиқотлар институти етакчи илмий
ходими:
- Кўтарилган
масалаларнинг кўп қисми иқтисодиёт билан боғлиқ. Сиёсий ислоҳотлар ҳар бир халқ,
давлат учун муҳимлиги сир эмас. Аммо, Давлат раҳбари таъкидлагани каби, ҳаётимизда
биз иқтисодга, Президент тилга олган янги иқтисодий сиёсатнинг асосий
йўналишларига кўпроқ устуворлик беришимиз керак. Менимча, жамиятнинг мутлақ кўп
қисми ушбу масалаларни, йўналишларни, рўёбга чиқарилиши кутилаётган
чора-тадбирларни тўғри қабул қилади. Улар уч йил ичида ҳаётга татбиқ этилади. Чунки
аҳоли, мамлакатимизнинг барча фуқаролари амалий натижаларни кутяпти.
Қозоғистоннинг келгуси уч йил ичида рўёбга чиқариладиган
янги иқтисодий тараққиёт модели тадбиркор ва инвесторлар учун имкон қадар яхши
шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ. Хорижлик дипломатик идора ходимлари фикрича,
унинг бундай қарори, айниқса, Қозоғистоннинг халқаро ҳамкорлик йўналишида
ижобий натижа бериши шубҳасиз.
Марко
Альберти, Италиянинг
Қозоғистондаги элчиси:
- Италия
Қозоғистоннинг энг йирик инвесторларидан бири, шунинг учун мамлакатдаги
тадбиркорлик муҳити биз учун муҳим аҳамиятга эга. Президентнинг иқтисодий иқлим
давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқоти натижасида шаклланиши тўғрисидаги
сўзалри биз учун муҳим. Бу тадбиркорлик шароитини яратиш сари олиб бориладиган
узоқ йўл. Аммо йўл очилди ва биз биргаликда бизнес-муҳитни яхшилаш бўйича мулоқот
концепцияси устида ишлашимиз зарур.