Давлат раҳбари «Шелл»
концерни Қозоғистондаги фаолиятининг 30 йиллиги тантаналарида қатнашди. Ўз
нутқида Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро энергетика концерни мамлакат нефть-газ
саноатига кириб келган дастлабки инвесторлардан бири бўлганига урғу берди. Президент
«Шелл» Қозоғистон иқтисодиётига 30 йил
ичида 18 миллиард доллар инвестиция киритганини таъкидлади. Шу тариқа, концерн
Қозоғистоннинг энг йирик инвесторлари орасидаги мавқеини мустаҳкамлади. Компания
Қарачағанақ оператори ҳисобланади. Бундан ташқари, концерн ва бошқа акциядорларнинг
баҳамжиҳат фаолияти натижасида «аср лойиҳаси» - мамлакат нефтининг 20 фоизини
бераётган Қашаған кони маҳсулот бера бошлади. Углеводородлар қазиб олишдан
ташқари, уларни жаҳон бозорларига олиб чиқувчи инфратузилмалар ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Каспий трубопровод консорциуми бу йўналишдаги дастлабки
муваффақиятли лойиҳа бўлди. Умуман олганда, Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, Қозоғистонда
трансмиллий нефть-газ корпорациялари мавжудлиги
мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини, инвесторлар ҳуқуқ-манфаатларини
муҳофаза қилишда барқарорлигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.