Минтақадаги барча республикалар етакчилари тадбирда иштирок этмоқда. Томонлар келгусида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларида шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, сўнгги йилларда Хитой билан умумминтақавий савдо ҳажми жадал ўсиб боряпти. 2022 йилда бу кўрсаткич 70 миллиард долларга етган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. 2030 йилга бориб, Марказий Осиё республикалари ва Осмоности юрти орасидаги товар айланмаси 100 миллиард долларга етиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси