Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия президенти билан мулоқот ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия президенти билан мулоқот ўтказди

Қозоғистон ва Туркия стратегик ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ражаб Тойиб Эрдўғон телефон орқали суҳбат давомида шундай баёнот берди. Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро даражада кун тартибига чиққан долзарб масалаларни муҳокама қилди. Томонлар ноябрь ойида Қозоғистонда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг X саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашди. Қозоғистон Президенти фикрича, бу учрашув ташкил қилиниши туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.