Депутатлар ҳарбий парад қатнашчилари дала лагерида бўлишди

Депутатлар ҳарбий парад қатнашчилари дала лагерида бўлишди

Бир гуруҳ Қозоғистон парламенти депутатлари Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад иштирокчилари дала лагерига боришди. Улар командирлар ва аскарлар билан суҳбатлашишди, тайёргарлик ва яшаш шароитлари билан танишишди. Депутатлар парад қатнашчилари формаси ва қуролларини кўришди. Таъкидлаш лозимки, дала лагери 5 минг нафар аскар яшашига мўлжалланган. Унда 200 дан зиёд чодир тикилган, еттита дала ҳаммоми, госпиталь ва автопарк ўрнатилган.


 

Айдос Сарим, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


– Ҳарбийлар лагерга келишда давом этмоқда, жойлашишяпти. Шу ерга зарур техника келтирилмоқда, тайёргарлик ишлари бошланган. Парадга ҳозирлик авжида.


Максим Рожин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


– Ишлар муносиб шаклда. Вазифага улкан масъулият билан ёндашишгани аниқ. Ҳали бир ой бор. Тайёргарлик юқори даражада эканлиги яққол кўриниб турибди.

Эслатамиз, байрам парадида 24 расчёт, тарихий моделларни ўз ичига олган 300 дан ортиқ жанговар ва махсус техника қатнашади.  Шунингдек, ҳар хил турдаги 66 та учувчи аппарат намойиш этилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси