Ақўрдада «С5 + Германия» учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилинди

Ақўрдада «С5 + Германия» учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилинди

Ақўрдада Қозоғистон — Германия ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Давлат раҳбари Германия иқтисоди Шарқий қўмитаси бошқаруви раиси, CLAAS Group кузатув кенгаши раиси Катрина Клаас-Мюльхойзерни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама алоқаларга қўшган салмоқли ҳиссаси учун меҳмонга миннатдорчилик билдирди. Савдо, инвестиция, саноат, логистика ва сув захираларини бошқариш соҳаларида алоқаларни кенгайтириш учун катта салоҳият борлиги кўрсатилди. Суҳбатдошлар «С5 + Германия» форматидаги мулоқот кун тартибини ҳам муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси