Қозоғистон Президент Бош прокурорни қабул қилди

Қозоғистон Президент Бош прокурорни қабул қилди

Қозоғистон иқтисодиётига 12 триллион тенгедан зиёд сармоя киритган 800 нафар инвесторга прокурор ёрдами кўрсатилди. Бир йил давомида прокурорлар уларга нисбатан давлат органлари чиқарган етти юзга яқин қарорни маъқулламади. Бугун республика Бош прокурори Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Берик Асилов инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда «прокурорлик фильтри» ишини ижобий баҳолади. Қосим-Жўмарт Тўқаевга Рақамли инвестициявий майдонча фаолияти тўғрисида ҳам маълумот берилди. У умуммиллий лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишига ёрдам беради. Бош прокурор Президентга 80 минг нафар тадбиркор, 979 минг фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинганини ҳам маълум қилди. Ўтган йили давлатга етказилган 627 миллиард тенге зарар ўрни қопланган. Қосим-Жўмарт Тўқаев қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришни топширди.  

Абдумалик Сарманов таржимаси