Франция Марказий Осиёдаги
асосий ҳамкори бўлган Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Гап транспорт,
саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сингари секторлар устида кетяпти.
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасига ҳам қизиқиш катта. Француз компаниялари ўта
муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя сарфлашга тайёр. Франция
ишбилармон доиралари бир кун аввал бизнес-форумда маҳаллий бизнес билан ўзаро
кесишув нуқталарини топа олди. Астана халқаро форумидан ҳам кўп нарса
кутилмоқда. Нуфузли мазкур платформа туфайли тадбиркорлар учун Марказий Осиё
давлатлари бозорларига чиқиш имконияти мавжуд. Франция ташқи савдо бўйича
делегат-вазири Лоран Сен-Мартен бу ҳақда эксклюзив интервьюсида маълум қилди.
Лоран Сен-Мартен, Франция Республикаси ташқи савдо ва
хориждаги Франция фуқаролари масалалари бўйича делегат-вазири:
– Биз ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз. Хусусан, ноёб
ер металлари, шунингдек, ўта муҳим минераллар соҳасида. Дунё ўзгармоқда, савдо динамикаси ҳам ўзгаряпти. Биз анъанавий бозорлардан узоқлашамиз. Ҳозирда Марказий Осиё – бизнинг асосий истиқболли йўналишимиз. Қозоғистон йирик иқтисодий салоҳияти билан бу стратегияга мувофиқ
келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

