Қосим-Жўмарт Тўқаев Уммон Султонига телеграмма йўллади. Давлат раҳбари
Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Хайсам
бин Тариқ ал-Саид ва унинг ватандошларини Султонликнинг Миллий куни
билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Уммонни мамлакатимизнинг араб
дунёсидаги ишончли ҳамкори деб атади. Қозоғистон Президенти икки томонлама муносабатлар икки халқ манфаати учун
келгусида ҳам ривожланишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси