Қозоғистон ва Хитой 15 миллиард доллар қийматга эга шартномалар имзолади

Қозоғистон ва Хитой 15 миллиард доллар қийматга эга шартномалар имзолади

Транспорт, энергетика, тоғ-металлургия мажмуаси, агросаноат, сунъий интеллект. Қозоғистон — Хитой тадбиркорлик кенгашининг Пекинда бўлиб ўтган саккизинчи йиғилишида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди. Унда 500 нафардан зиёд икки давлат органлари ва и бизнес- тузилмалари вакиллари, 70 тадан зиёд энг йирик Хитой корпорациялари етакчилари қатнашди. Давлат раҳбари ўз нутқида таъкидлашича, Хитой – Қозоғистоннинг абадий стратегик ҳамкори. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 44 миллиард долларни ташкил қилди. Келгуси беш йил давомида бу кўрсаткич янада ортиши кутиляпти. Бугунги кунда Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисоди, йил охиригача ялпи ички маҳсулот 300 миллиард доллардан ошади, деди Давлат раҳбари.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

-. Хитой ҳозирнинг ўзида 27 миллиард доллар сармоя киритди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Келажакда у ўсишда давом этишига ишончим комил. Қозоғистонда Хитой капитали иштирокида ташкил олти мингта корхона, шу жумладан дунё даражасида ҳам ўта кучли ҳисобланадиган CNPC, CITIC, SINOPEC, HUAWEI корпорациялари ишлаяпти. 

Қозоғистон билан бизнес юритиш фойда келтиради. Мамлакат инвесторларни жалб этаркан, уларга ёрдам беради, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. Бу ишлар барча даражаларда, шу жумладан, Ҳукумат миқёсида олиб борилади. Қозоғистон ва ХХР ўртасида ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Тадбиркорлар ҳамкорликнинг истиқболли ва сердаромад йўналишларини танлаши мумкин. Шулардан бири – транспорт ва логистика. Зеро, бугунги кунда Хитой ва Европа ўртасида қуруқликдан ташилаётган юкларнинг 85 фоизи Қозоғистондан ўтади. Энергетика соҳаси, шу жумладан, ТЭМ ва атом энергетикасида ишлаш ҳам бизнес учун истиқболли.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашнинг асосий элементларидан бири — анъанавий энергия манбалари. Энергетика соҳасидаги барча қўшма лойиҳалар ўзаро фойдали ҳамкорликни  янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ҳисоблайман.

Қозоғистон ҳайдаладиган ер майдонига кўра дунёда олтинчи ўринда туради.  Дон экспортчилари илғор ўнлигида. Мамлакат ҳар йили Хитойга икки миллион тоннагача дон етказиб беради. Лекин қайта ишлаш корхоналарини биргаликда риовжлантирирш ҳам катта истиқболга эга, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Бизнес учун ҳамкорлик йўналишларидан яна бир – СИ. Янги шаҳар — Alatau City алоҳида эътиборга арзийди, у инновациялар ва криптосаноатни жалб этиш бўйича кучли минтақавий марказга айланиши мўлжалланган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз бугун имзоланган Қозоғистон ва China State Construction Engineering Corporation ўртасидаги шартномани қўллаб-қувватлаймиз. Қурилиш ишларини дарҳол бошлаш керак, деб ҳисоблаймиз. Яқин келажакда Alatau City мустақил экотизим сифатида махсус мақом олади.

Пекинда бўлиб ўтган Қозоғистон — Хитой тадбиркорлик кенгаши якунига кўра, қиймати 15 миллиард доллар бўлган 70 тадан зиёд шартнома имзоланди.  Уларнинг асосийлари — энергетика, логистика ва рақамли технологиялар билан боғлиқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси