Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия канцлери билан суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия канцлери билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти ГФР Федерал канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали суҳбатлашди. Германия томонининг ташаббуси билан ташкил қилинган суҳбатда томонлар тадбиркорлик муносабатларини кенгайтириш ва биргаликда инвестицияявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга қизиқиш билдирди. Давлат раҳбарининг ўтган йили сентябрь ойида Берлинга қилган расмий сафарида эришилган келишувларнинг рўёбга чиқарилишига эътибор қаратилди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Олаф Шольц икки давлатнинг халқаро саҳнадаги фаолиятини мувофиқлаштириш муҳимлигини тилга олишди. Томонлар Астанада «Марказий Осиё – Германия» форматида ўтказиладиган юқори даражадаги учрашувнинг ўта муҳимлигини кўрсатиб ўтишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.