Туристик инфратузилмалар, транспорт логистикаси, рақамли ечимлар, хавфсизлик тизимларини ривожлантириш,
инвестициялар жалб этиш.
Бош вазир 2029
йилгача мўлжалланган
Шучинск-Бурабай курорт зонасини ривожлантириш мажмуавий режасини имзолади.
Унга 137
миллиард тенгедан зиёд
бўлган маблағ ажратилади. Курортни модернизациялаш доирасида йил давомида ишлайдиган туристик объектлар яратиш, экологик ва спорт туризмини ривожлантириш, янги рекреация зоналари
яратиш кўзда тутилган. Курорт кўллари соҳилларида болалар марказлари, спорт-соғломлаштириш мажмуалари, йил давомида ишлайдиган аквапарк, глемпинглар, кемпинглар, қайиқ станциялари ва бошқалар яратиш мўлжалланган. Ёзги таътилдан ташқари, қишки кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Спорт инвентарлари прокатга бериладиган, овқатланиш пунктлари, сувенир дўконлари мавжуд бўлган чанғи базалари ташкил этилади. Транспорт
инфратузилмалари бунёд этиш, кўп қаватли автомобиль туриш жойлари бўлган ташриф марказлари қуриш мўлжалланган. Режаларнинг
рўёбга чиқарилиши хориждан келувчи туристлар сонини уч марта ошириш, қўшимча инвестициялар жалб этиш, минтақа иқтисодида туризм улушини икки марта ошириш имконини бериши
кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

