Қозоғистонда «қозоқ картаси» жорий этилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, бу ҳужжат муваффақиятли бизнес-кейсларни рўёбга чиқараётган ва тарихий ватанида уларни жорий этишни истаган хорижлик этник қозоқларга тақдим этилади. Карта улар фуқароликни қабул қилмаган ҳолда Қозоғистонга исталган вақтда келиши ва ўз ишини очишини таъминлайди. 10 йилгача вақтинчалик яшаш имкониятини берувчи визани енгиллаштирилган тартибда олиш мумкин. «Қозоқ картаси» 100 нафар этник қозоққа тақдим этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси