Финпром.кз аналитик портали берган маълумотга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киритилган капитал 2023 йилнинг январь ойида 14 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп. Аналитиклар фикрича, 2022 йил давомида озиқ-овқат саноатига 140 миллиард тенге сармоя киритилган. Бу эса қайта ишлаш саноатига киритилган инвестицияларнинг 9 фоизидан зиёд. Энг кўп маблағ - 5 миллиард тенге Шимолий Қозоғистон вилоятида жалб этилган. Иккинчи ўриндаги Ақмўла вилоятида 3,5 миллиард тенге, учинчи ўриндаги Алмати минтақасида 2,7 миллиард тенге инвестиция сарфланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.