Атирау вилоятида Ғарбий зона электр тармоғини кучайтириш учун янги электр ўтказиш линиялари ишга туширилди. Телекўприк шаклида ўтказилган расмий маросимда Бош вазир иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, тармоқнинг ўтказиш қувватини ошириш ва энергия таъминотини ошириш учун Қозоғистон компанияси «Ғарбий Қозоғистон энергия тугуни – Атирау – Манғистау» йўналишида умумий узунлиги 780 киломтер бўлган 220 киловольтли бешта линия тортди. 4 мингдан зиёд электр устуни қўйилди, бир қанча подстанциялар қуввати оширилди ва янги тақсимот подстанцияси ишга туширилди. Лойиҳада Қозоғистон маҳсулоти улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил қилди. Алихан Смаилов таъкидлашича, стратегик лойиҳа энергетик хавфсизликни таъминлаш ва Ғарбий минтақани таъминлаш учун катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, тармоқнинг кучайтирилиши унинг Қозоғистон Ягона электроэнергетика тизими билан боғланишини кучайтиради.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Линиялар электр қуввати ўтказиш имкониятини икки марта оширади, Ҳатто электростанцияларда авария ҳолатлари юз берганида ҳам Қозоғистон ғарбидаги истеъмолчиларнинг электрдан узилиши эҳтимолини кескин камайтиради.
Наби Айтжанов, «KEGOC» ҲЖ Бошқаруви раиси:
- «Индер» подстанциясида ўрнатилган бошқарилувчи шунтли реакторлар электр кучланишини барқарорлаштиради, йўқотишларни камайтиради, тортилган линиялар иши ва тармоқларда қувват тақсимоти ишончли бўлишини таъминлайди. Лойиҳа рўёбга чиққач электр тармоғининг ўтказиш қуввати анча ортди. Ғарбий Қозоғистондаги Атирау энергия тугуни участкасида 100 МегаВаттдан 200 МегаВаттгача, Атирау-Манғистау участкасида 50 МегаВаттдан 200 МегаВаттгача кўтарилди. Ушбу лойиҳани рўёбга чиқаришда маҳаллий маҳсулот улуши 68 фоизни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.