Жорий йилда бу кўрсаткич 17 миллиард тенгедан ошган бўлса, келаси йили 25 миллиард тенгени ташкил этиши кутиляпти. Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилишича, шу кунларда мамлакатда 400дан зиёд жамоа илмий изланиш ва тажриба-конструкторлик ишлари билан машғул. Уларнинг фақат 26 фоизи давлатга қарашли. 43 фоизи хусусий тадбиркорларга қарашли. Шунинг ўзи бизнес илмий тадқиқотларга маблағ ажрата бошлаганини кўрсатади, деди соҳа раҳбари. Мамлакатда охирги уч йилда илмни молиялаштириш 3 марта ортган. Жорий йилда соҳага 173 миллиард тенге маблағ киритиш режалаштирилган. 200 минг нафардан зиёд илмий кадрлар фаолият юритяпти. Мамлакатда ёш олимлар улуши 34 фоизга етган.
Абдумалик Сарманов таржимаси