Шимолий Қозоғистонга 10 минг одам кўчиб бориш ниятида

Шимолий Қозоғистонга 10 минг одам кўчиб бориш ниятида

Энг камида 10 минг одам бошқа минтақалардан Шимолий Қозоғистонга кўчиб бориш ниятида. Бугун ҳукумат йиғилишида Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Серик Шапкенов шу ҳақда маълум қилди. Унинг фикрига кўра, минтақада демографик вазиятни яхшилаш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳукумат мазкур қарорлар иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирни ҳам ҳисоблаб чиқди ва ишсизлик 5 фоизга қисқаришига ишонч билдирди. Яшаш жойини ўзгартиришга қарор қилганлар эса бир марталик ёрдам пули сифатида 200 минг тенгедан зиёд маблағ олади.

Серик Шапкенов, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири:

- Биринчидан, электрон меҳнат биржаси майдончасида бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш, кўчиш учун ариза бериш мумкин. Шу ернинг ўзида қарор билан танишиш имконияти бор. Иккинчидан, янги шароитга мослашиш учун ҳар бир оила аъзосига бир марталик маблағ ажратилади. У жорий йилда 35 дан 70 ойлик ҳисоб кўрсаткичига қадар кўтарилади. Бу шартлар айнан Шимолий Қозоғистон вилоятига келаётганлар учун мўлжалланган.

Вазир маълум қилишича, бундан ташқари, яқин 5 йил ичида вилоятда 97 минг янги иш ўрни барпо этилади. Уларнинг ярмидан зиёди - доимий иш ўринлари. Мазкур лойиҳалар туфайли 16 минг одам маошли бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси