Украинадан Қозоғистон фуқароларини қайтаришга доир вазият шахсан Қосим-Жўмарт Тўқаев назоратида. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилган. Президент Украинадаги Қозоғистон элчиси Дархан Калетаевнинг фуқароларни қайтариш учун кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳисоботини тинглади. Айтиш лозим, Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси хабар беришича, қозоғистонликлар учун Катовице-Атирау йўналишида учта репатриацион рейс ташкил этилади. Барча масалалар республика Саноат ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари, Қозоғистоннинг Украина ва Польшадаги элчихонаси, шунингдек, «Эйр Астана» авиакомпанияси билан ҳамкорликда ҳал этилган. Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, репатриацион рейсларни ташкил этишга боғлиқ барча харажатлар давлат ҳисобидан қопланади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси