Гидрокостюмсиз Гибралтардан сузиб ўтди

Гидрокостюмсиз Гибралтардан сузиб ўтди

Қозоғистон фуқароси Атлантика океанини Ўрта Ер денгизидан ажратиб турган Гибралтар бўғозидан гидрокостюмдан фойдаланмаган ҳолда сузиб ўтди. Ақтаулик Қурал Жўламан кросс-сузишда қатнашди ва дам олмасдан 17 километр масофани босиб ўтди. У Испаниянинг Тариф шаҳридан Марокашгача 5 соат 58 дақиқа давомида сузиб борди. Таъкидлаш лозимки, бу синовга юртдошимиз Каспий денгизида тайёрланган. Аввалроқ Қурал Жўламан Истамбулдаги кросс-минтақа сузишида қатнашган ва 6,5 километр йўл босиб, Босфор бўғози орқали Осиёдан Европага сузиб ўтган.

Абдумалик Сарманов таржимаси