Қозоғистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Қозоғистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Йилнинг биринчи чорагида 228 минг нафар чет эллик меҳмонга хизмат кўрсатилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки марта кўп. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, мамлакатга 106 мингдан кўпроқ одам шахсий мақсадларда келган, 121 минг одам тадбиркорлик, касб масалаларида ташриф буюрган. Республикага асосан Россия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон, АҚШ ва Германия фуқаролари ташриф буюрган. Саёҳатчилар кўпроқ Алмати, Астана ва Чимкентда дам олган. Энг оммалашган курорт зонаси Алмати тоғ кластери бўлди. Шунингдек, кўпчилик саёҳатчилар Манғистау ва Шучье-Бурабай курорт зонасига борган.

Абдумалик Сарманов таржимаси