Қозоғистонда экспорт учун компаниялар саралаш ниҳоясига етди

Қозоғистонда экспорт учун компаниялар саралаш ниҳоясига етди

Экспорт тобора ортибб бормоқда. Қозоғистонда маҳсулоти хорижий бозорларда илгарилатиладиган компаниялар саралаб олинди. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, маҳсулотлар Россия, Хитой, Бирлашган Араб амирликлари, Ўзбекистон ва Қирғизистонга йўлланади. Саралаш «Экспорт акселерацияси» дастури доирасида амалга оширилди. 350 дан зиёд талабгор орасидан озиқ-овқат, енгил ва кимё саноати, машинасозлик, транспорт, таълим, инновация, компьютер ва муҳандислик хизматлари билан шуғулланувчи 101 та корхона саралаб олинди. Бу компанияларнинг учдан бир қисми кичик, яна шунчаси ўрта бизнесга тааллуқли. Дастурда мамлакатнинг деярли барча минтақаларидан бўлган тадбиркорлар бор. Энди улар таълим олади, эҳтимолий хорижий ҳамкорлар билан бир неча В2В форматида музокаралар ўтказади. Дастур доирасидаги ишлар шу билан тугамайди. Экспортчиларга йил давомида ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Уларни савдо миссияларида қатнашишга таклиф қилишади.

Абдумалик Сарманов таржимаси