Германия, Италия ва Қозоғистон! Пойтахтда сиёҳ тасвирий санъати устаси Пак Дэ Сонгнинг «Абадият» номли шахсий кўргазмаси очилди. Экспозицияда муаллиф сўнгги йилларда яратган 23 та ноёб картина намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, тадбир Маданий алоқалар йили ва Қозоғистон билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган.
Пак Дэ Сонг, Рассом, Корея:
- Экспозиция турли давлатларда навбати билан кўрсатиляпти. Бутун бошли турне мўлжалланган. Тақдим этилган картиналар яқинда чизилган. Баъзилари бир ўтиришда тугатилган, бошқаларига анча кўп вақт кетган. Ҳаммаси илҳомга боғлиқ. Турли давлатлар бўйлаб саёҳатлар давомида менда янги ғоялар туғилади. Чиройли ва муҳим жойларга боришни ёқтираман. Нур-Султонда Миллий музейга ташриф буюрдим. Бошқаларига ўхшамаган манзаралар мени илҳомлантиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.