Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус алоқаси йўлга қўйилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус алоқаси йўлга қўйилди

Алмати, Нур-Султон, Қизил Ўрда, Туркистон ва Чимкент. Мазкур йўналишларда Ўзбекистон билан доимий автобус алоқаси тикланди. Пандемия туфайли аввал ўзбекистонлик туристлар мамлакатга келишда фақат авиаалоқадан фойдаланарди. Эслатамиз, коронавирус пандемияси туфайли қуруқлик чегаралари икки йил давомида ёпиқ турди. Ҳозир ҳар икки давлатда ковид чекловлари бекор қилинди.

Ҳомиджан Насруллоев, ташувчи компания вакили:

– Албатта, жуда оғир бўлди. Ҳайдовчилар қийналди. Кўплари ишдан бўшаб кетди. Ҳозир аста-секин уларни қайта тўплаяпмиз. Аста-секин ишлар жойига тушяпти, тикланаяпти. Худога шукур, ҳамма камчиликлар тузатилди. Автобуслар узоқ туриб қолганди. Шиналари, аккумуляторини алмаштирдик. Бу эса катта харажат дегани. 

Азизбек Сабиров, ташувчи компания раҳбари:

- Билетларни онлайн ёки автовокзалларда харид қилиш мумкин. Ҳозир Алматидан Тошкент ва Нукусга қатнаяпти. Линияларга қайтдик. Чегара очилганидан хурсандман. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга ижозат берди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.