Қозоғистон шимолида янги ишлаб чиқариш ташкил қилинди. Петропавловскда картон-қоғоз буюмлар чиқарилади. 22 ярим миллиард тенге инвестиция киритилган корхона мамлакат бозорининг 15 фоизини эгаллаши кутиляпти.
Фабрикада салкам 20 турдаги маҳсулот тайёрланади. Бунинг учун маҳаллий аҳоли ва бошқа минтақалардан тўпланган иккиламчи хомашё ишлатилади. Корхона раҳбарлари Қозоғистон бозоридаги улушини кенгайтириш билан бирга 40 фоизгача бўлган товарини Россияга экспорт қилиш ниятида.
Дмитрий Шарапаев, тадбиркор:
- Биз Петропавловскдаги ТЭЦ-2 буғини ишлаб чиқариш циклида ишлатаётган ягона корхонамиз, натижада, маҳсулот арзонлашади. Дейлик, бир ўрам арзон қоғозни 50 тенгедан баҳоласак бўлади. Ҳозир бу маҳсулот ички бозорда ўртача 70-75 тенгедан сотилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси