Қозоғистон ва Бошқирдистон қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Қозоғистон ва Бошқирдистон қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Ўтган йили Қозоғистон ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айланмаси 380 миллион долларни ташкил қилди. Алихан Смаилов Бош вазир Андрей Назаров раҳбарлигида Астанага келган ушбу республика делегацияси билан учрашувда ҳамкорлик салоҳияти бундан анча юксаклигини тилга олди. Томонлар саноат кооперацияси соҳасида қўшма лойиҳалар сонининг ортиб бораётганини таъкидлади. Шу жумладан, Қўстанай вилоятида пружина заводи локализация қилинмоқда. Бошқирд сода компанияси билан 716 миллион долларлик иккита лойиҳа бўйича ҳамкорлик бошланди. Ҳукумат раҳбари лойиҳаларни рўёбга чиқаришда Бошқирд инвесторларига зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги, логистика, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси