Қозоғистон халқаро интернет-трафик транзитини кенгайтириш ниятида. Ушбу жараёнда ҳозир мамлакат улуши бир ярим фоиз. 2027 йилга бориб, 5 фоизга етиши кутиляпти. Бунинг учун республикада
кенг кўламли инфратузилма лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда. Натижада, халқаро алоқа узатиш имконияти эллик
фоиздан кўпроққа ошади. Лойиҳалар
қаторида Каспий денгизи тубига оптик толали линия кабели ётқизиш ва умумий узунлиги тўрт минг километр бўлган «Ғарб-Шарқ»
гипермагистралини ишга тушириш ҳам бор. Маълумотларни қайта ишлаш марказлари –рақамли экотизимнинг муҳим бир қисми. Ҳозир 2 та республика, 14 та минтақа маркази мавжуд. 5 йил ичида яна 9 таси ишга тушади. Ер
йўлдошлари билан боғлиқ технологиялар ёрдамида Қозоғистон бу йўналишдаги алоқа
рақамли хабига айланиши кутиляпти. Келгуси икки йил давомида беш юзтадан зиёд
аҳолиси кам қишлоқ ер йўлдоши орқали интернетга уланади. Бундан ташқари, 2026 йилдан
Direct-to-Cell хизмати туфайли мамлакатнинг бутун ҳудудида мобиль алоқа ишлашини таъминлайди. Уч йил ичида телекоммуникациялар ва алоқа соҳасига бир триллион тенгедан зиёд сармоя киритилди.
Жаслан Мадиев,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, СИ ва рақамли тараққиёт вазири:
– Жорий йилда интернет-трафик истеъмоли анча
ортиши кутиляпти. У ўтган йилгидан
икки марта кўп бўлишини кутяпмиз. Соҳани
ривожлантириш мақсадида 2024-2027 йилларга мўлжалланган «Ҳамёнбоп интернет» миллий лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. 2027 йил охирига бориб аҳолининг100 фоизи интернетга уланишига
эришилади. Интернет тезлиги секундига 100
мегабитни ташкил қилади, оптик толали алоқа линиялари 90 та аҳоли пунктига етиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

