Сўнгги 10 йилда ЕОИИ орқали Хитойдан Европага юк ташуви йилига етти минг контейнердан олти юз мингтага ортган. Евроосиё Тараққиёт Банки хулосасига кўра, истиқболли йўналишлардан яна бири – «Шимол-Жануб» халқаро транспорт йўлаги бўлиб, шохобчалари Қозоғистон орқали ўтади. Экспертлар ҳисобича, ундан йилига 5 миллион тоннагача контейнерсиз, 2 мингтагача контейнер юклари олиб ўтилади. Яна 10 йилдан кейин ушбу йўналиш бўйича 15-25 миллион тоннагача контейнерсиз, 300-600 мингтагача контейнер юк ўтказилиши мумкин, ташув ҳажми «Ғарб-Шарқ» йўлаги бўйлаб ҳозирги юк ташуви билан тенглашади. «Шимол-Жануб» транспорт йўлагининг бошқаларидан, хусусан, денгиз йўлларидан асосий афзаллиги шундаки, у транзит вақтини сезиларли қисқартиради ҳамда «Европа-Хитой/Хитой-Европа» темир йўл контейнер ташуви ошишига замин яратади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси