Қозоғистон бевосита денгизга чиқолмайдиган ва иқтисодиёти ўтиш жараёнида турган мамлакатлар ўртасида бевосита хорижий инвестициялар ўсиши суръатига кўра пешқадам. Энг кўп сармоя қайта ишлаш саноати, транспорт, телекоммуникациялар, молиявий фаолият, энергетика, тоғ-кон мажмуаси ва бошқаларга тўғри келди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, жаҳон бўйича умумий ҳажми бироз қисқарган бўлса-да, республикамизга келган капитал ҳажми ўтган йилдагига нисбатан салкам 35 фоизга кўпайди. БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференциясида баён этилган «Инвестициялар бўйича умумжаҳон маърузаси»да шу ҳақда маълумот берилди. 2020 йил якунларига кўра, хорижий капитал иштирокида умумий қиймати бир ярим миллиард доллардан зиёд 41 лойиҳа рўёбга чиқарилди. Хориждан келган жами маблағ салкам 4 миллиард долларга етди. Бу эса МДҲда иккинчи кўрсаткич.
Алмас Айдаров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
– 2019 йилда халқаро ташкилот берган маълумотга кўра хорижий инвестициялар ҳажми 2,9 миллиард доллар бўлган. 2020 йилда эса салкам 35 фоизга ўсди. Бевосита хорижий инвестицияларга келсак, МДҲ мамлакатлари ичида фақат Россия биздан олдинда. Бу эса тушунарли ҳол. Мамлакатимиз юксак кўрсаткичларга яқинлашяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси