Шимолий Қозоғистон вилоятининг экспорт салоҳияти ошиб боряпти. Аналитиклар ҳисобига кўра, жорий йилда хорижга 2021 йилдагидан 10 фоиз кўп маҳсулот юборилган.
Шимолий Қозоғистон макарон маҳсулотлари бошқа минтақаларда ҳам, хорижда ҳам мижозини топмоқда. Маҳаллий угра сифати ва мазасига кўра итальян спагеттисидан қолишмайди. Товар халқаро стандартларга мос. Бу маҳсулот экспорти йил сайин ортмоқда.
Павел Суржиков, ун-макарон мажмуаси директори:
- Бизда макарон цехи ишлаб турибди. Унда 4 та макарон линияси бор. Умумий маҳсулдорлик суткасига 192 тонна. Биз қисқа кесилган ва кесилган 30 турдан зиёд макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз. 400 граммдан ва 1,6 килограммли тежамли қадоқлашни йўлга қўйганмиз.
Қозоғистон экспорти ўсишда давом этиши билан бирга, уни севувчилар давраси ҳам кенгайиб боряпти. Жорий йилда ун маҳсулотларининг дастлабки партияси Монголияга жўнатилди. Японияга қўрғошин экспорт қилинди. Аввал у АҚШга сотиларди. Европа Иттифоқига кетаётган товар турлари ва ҳажми ҳам кўпайган.
Амангелди Қалиев, шимолий Қозоғистон вилояти тадбиркорлар палатаси товарлар келиб чиқишини сертификатлаш бўйича мутахассис:
- Қайта ишловчилар кўпроқ товар жўнатиш ниятида. Олис хорижга, Чехияга кўпроқ фанера экспорт қилишни режалаштирганмиз.
Лекин Шимолий Қозоғистон экспортининг асосий қисмини буғдой ташкил қилади. Жорий йилда 300 минг тонна дон сотилди. Бу эса ўтган йилдагидан 9 фоизга кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси