G7 давлатлари Марказий Осиё инфратузилмаларига инвестиция киритади

G7 давлатлари Марказий Осиё инфратузилмаларига инвестиция киритади

Дунёнинг энг йирик иқтисодга эга етти давлати Марказий Осиё инфратузилма лойиҳаларига 200 миллиард доллар инвестиция киритишга тайёр. Маблағнинг катта қисми Қозоғистонга келтирилади. Транспорт ва логистика, тоза энергия ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, кам учрайдиган металл қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларидаги лойиҳаларга эътибор қаратилади. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳамкорликдан асосий мақсад – озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда экспорт йўналишларини хилма-хиллаштиришдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси.