Марказий Осиёдан бўлган ай-ти қизлари хакатонда қатнаша олади

Марказий Осиёдан бўлган ай-ти қизлари хакатонда қатнаша олади

Марказий Осиёда яшовчи рақамли маҳсулот ишланмалари муаллиф бўлган қизлар махсус хакатонда қатнаша олади. Аризалар қабул қилиш жараёни давом этяпти. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон IT-мутахассислари 23 майгача Tumaris Hack ка ўз ишларини келтириши мумкин.  

Ануар Лензат, бизнес-инкубатори ижрочи директори:

- Ҳар битта давлатни алоҳида олганда венчур инвестициялар бизнеси учун жозибали бўлмаслиги мумкин. Лекин минтақани бирлаштирган ҳолда стартаплар улкан воронкасини яратиш имкони бор. Минтақани жамлай олсак, мамлакатларимизнинг инвестициялар учун мақбулроқ бўлишини таъминлаймиз. Биз Марказий Осиёнинг барча давлатлари кирадиган экотизим яратиш ниятидамиз. Чунки мамлакатларимиз аҳолиси у қадар кўп эмас. Демак, кучли стартаплар яратилиши эҳтимоли ҳам кам.

Аризалар қабул қилинаркан, ташкилотчиларга бир қанча лойиҳалар маъқул келди. Шу жумладан, Қозоғистонда тайёрланганлари ҳам.

Ануар Лензат, бизнес-инкубатори ижрочи директори:

- Ҳозирги кунда АйТи стартапларда йигитлар ташкил қилган лойиҳаларнинг улуши ҳаддан зиёд катталиги сезиляпти. Биз бу вазиятни бир оз ўзгартириш ниятидамиз. Биз қизлар, аёллар ҳам йирик лойиҳалар ярата олади, инвестиция жалб эта олади, деб ҳисоблаймиз. Ривожланган ғарб мамлакатларида шундай иш тутилади. Биз тенглик тарафдоримиз. Бу қизлар салоҳиятидан фойдаланиш зарур. Қиз ҳам лойиҳа асосчиси бўла олади. Энг муҳими, қиз ғоя яратувчиси бўлсин. 

27-29 май кунлари онлайн тартибда ўтказиладиган беллашувларда қизлар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этувчи маҳсулот прототипларини яратади. Икки кунлик танлов якунларига кўра, ғолиблар пул мукофоти олишдан ташқари стартаплар акселераторидан бепул фойдаланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.