Ўтган йили Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо ҳажми анча кўпайди ва 1 миллиард 600 миллион долларга етди. Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Қирғизистон Президенти девони бошлиғи Адилбек Қасималиев учрашуви вақтида шундай маълумотлар берилди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси
Бош вазири:
- Икки давлат раҳбарларининг фаол
сиёсий мулоқоти Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни
янги даражага олиб чиқди, барча соҳаларда юқори динамикани таъминлади. Савдо-иқтисодий
ҳамкорлик ривожланяпти. Давлат раҳбарлари 2030 йилгача ўзаро товар айланмасини 3
миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди. Ҳукуматлар бу топшириқни бажариш
устида ишлаяпти.
Шунингдек, Қозоғистон маҳсулот экспортини 200 миллион долларга
оширишга тайёр. Гап 175 турдаги товар ҳақида кетяпти. Улар қаторида нефть химияси
ва озиқ-овқат саноати, металлургия, машинасозлик, фармацевтика соҳалари ҳам бор.
Суҳбатдошлар агросаноат соҳасида ҳамкорликка алоҳида эътибор берди. У ўзаро
савдонинг 20 фоизини ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш
бўйича йўл харитаси рўёбга чиқариляпти. Шунингдек, саноат соҳасида қўшма
корхоналар яратиш бўйича инвестициявий ўзаро ҳамкорлик устуворлигича қоляпти. Томонлар
сув-энергетика ҳамкорлигини ҳам муҳокама қилди. Кўрилган тадбирлар туфайли
ўтган мавсум йўқотишларсиз якунланди. Икки томонлама алоқаларда муҳим
масалалардан бири — транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш. Таъкидлаш
лозимки, Қозоғистон Қирғизистоннинг энг
йирик савдо ҳамкорлари учлигига киради. Мамлакат
қўшни республика иқтисодига 1 миллиард 300 миллион доллар сармоя киритди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

