Минтақаларни ривожлантиришга 1,8 триллион тенге йўлланди

Минтақаларни ривожлантиришга 1,8 триллион тенге йўлланди

Жорий йилда Қозоғистонда «Кучли минтақалар – мамлакат тараққиёти драйвери» миллий лойиҳасини рўёбга чиқариш учун 1,8 триллион тенге сарфланди. Ўтган йили бу дастур учун 1,5 триллион тенге ажратилганди. Молиявий маблағнинг 93 фоизи ўзлаштирилган. Ҳукумат йиғилишида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилишича, лойиҳа икки йўналишда рўёбга чиқариляпти. Биринчиси «Асосий хизматларни тенг кўрсатиш», иккинчиси - «Транспорт алоқасини таъминлаш». 4 вазифа, 20 кўрсаткич ва 96 тадбир кўзда тутилган. Эслатамиз, «Кучли минтақалар – мамлакат тараққиёти драйвери» дастури Қозоғистон минтақалари ўртасидаги фарқни қисқартириш учун ишга туширилганди.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- 2021 йилда лойиҳа рўёбга чиқарилиши оқибатида қатор натижаларга эришилди. Аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш 96 фоизга етди, кичик ва моношаҳарларда муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари емирилиши 57,6 ва 45,5 фоизгача келтирилди, 17,1 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, йўллар сифати яхшиланди. 112 минг доимий ва вақтинча иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда бунинг учун 1,8 триллион тенге ажратилган, шундан 709 миллиарди бюджетдан ташқари маблағ. 528 миллиард тенге ўзлаштирилди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.