Шоликорлар рекорд даражада юқори ҳосил олади

Шоликорлар рекорд даражада юқори ҳосил олади

Жорий йилда Қозоғистонда шолидан рекорд ҳосил олиниши кутиляпти. Мутахассислар таъкидлашича, йилнинг серёғин келиши бунга имкон яратди. Айни вақтда, миришкорлар юқори самарали навларни экишди. Ҳозирча ҳосилнинг 32 фоизи йиғиб олинди. Қизил Ўрда вилояти далаларида иш қизғин. Техника кеча-кундуз ишлаяпти. Ҳар гектар ердан бир неча ўн центнер ҳосил олиниши кутиляпти. Умуман олганда, жорий йилда 85 минг гектарга шоли экилган. Асосий қисми минерал ўғитлар билан озиқлантирилган. Бу ҳам ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатди.

Ербўл Ақбергенов, агроном:

– ўтган йили биз 72 центнердан шоли олганмиз. Бу юқори ҳосилдорлик ҳисобланади. Ҳозир йиғим-терим билан бандмизЯнада юқори маррани кўзлаяпмиз. Ўртача 87 центнердан чиқяпти. Россиянинг каурис нави эса 92-93 центнергача беряпти.

Талғат Дуйсебаев, Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари вилоят бошқармаси бошлиғи:

- Ўтган йилга нисбатан ҳосилдорлик анча ошди. 85 минг 600 гектар шолизорларнинг 28 минг гектари, 32 фоизи йиғиб олинди. 20 минг гектардаги гуруч ҳосили оқлаб олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси