Шамши Қалдаяқов ҳақидаги мюзикл премьераси ўтказилди

Шамши Қалдаяқов ҳақидаги мюзикл премьераси ўтказилди

Курашчи, бастакор, ошиқ Шамши – қозоғистонлик таниқли арбоб образи пойтахтдаги ёш томошабинлар мусиқали театри саҳнасида жонланди. Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган спектакль Шамши Қалдаяқов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади.

АСХАТ МАЕМИРОВ, МЮЗИКЛ ПОСТАНОВКАЧИ-РЕЖИССЁРИ, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

- Албатта, туғилган еридан, шахс сифатида шаклланишидан бошладик. Ёш томошабинларимиз биз билан бирга қўшиқлар куйлашди, чунки жонли оркестр бор, камер оркестр жўрлигида деярли бутун труппа саҳнада чиқиш қилади, қўшиқ айтади. Ушбу спектаклнинг 85 фоизи унинг ашулаларидан иборат.

Мадина Омарова ёзган мюзиклни труппа икки ойдан зиёд вақт ичида саҳнага тайёрлади, режиссёр Шамши Қалдаяқов ҳаётини аниқ тасаввур этиш учун ҳатто таниқли бастакор туғилиб-ўсган жойларда бўлди. Бастакор 300 дан зиёд қўшиқ ёзган, унинг захирасидага энг яхши асарлар танланиб, саҳнада ижро этилди.

АЙБЎЛАТ ЖАУДИР, М. ГОРЬКИЙ НОМЛИ ДАВЛАТ  АКАДЕМИК РУС ДРАМА ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Шамши – қозоқ халқининг қалби. Унинг буюклиги оддийлигида. Чунки қўшиқлари ҳамиша кўпчилик эътиборида, одамлар қалбида. Ҳар бир асари юракларни забт этади. Мазкур халқчил композициялар абадий барҳаёт.

Ушбу спектакль учун билетлар бепул тарқатилгани ҳам рамзий маънога эга. Премьерага  пандемия даврида фуқаролар ҳамда врачларга беғараз ёрдам берган волонтёрлар таклиф қилинди. Спектакль ташкилотчилари шу тарзда уларга миннатдорчилик билдирди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.