Уч минг метр баландликда — Чимбулоқда БМТнинг 80 йиллигига бағишланган энг юксакликка ўрнатилган мурал яратилади. Объект ўлчамлари 36×6 метр, муаллифи: қозоғистонлик рассом Адиль Аубекеров. Композиция қуроқ кўрпа тамойили асосида яратилди ва кўчманчи ҳаёт мотивларини акс эттирган. Орнаментда Тамғали петроглифлари, соляр белгилар ва афсонавий жониворлар бор. Лойиҳа қозоқ мероси ва барқарор ривожланиш ғояларини бирлаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

