Туркистонда ҳунармандлар шаҳарчаси қуриляпти. Майдони 2 ярим минг гектарни ташкил қиладиган шаҳарчани баҳорда фойдаланишга топширилади. Объектнинг ишга тушиши туристлар жалб қилиш ҳамда қозоқ халқи маданий меросини сақлаб қолиш, ривожлантириш учун керак, дея маълум қилишди вилоят ҳокимлигида. Шаҳар бир қанча зонага тақсимланиши, унга меҳмонхоналар, ресторанлар, миллий ошхона виртуал маркази яратилиши режалаштирилган. Ҳунармандлар учун ишлаб чиқариш устахоналари жиҳозланади, зарур ускуналар қўйилади. Шу тариқа, усталар ижодий жараён билан машғул бўлади.
Жупар Бейсенова, ҳунарманд:
– Биз, албатта, сотувчи эмас, ижодкормиз. Шунигг учун ўз буюмларимизни магазинларга топширамиз, тадбиркорлар ўз устамасини қўйиб, маҳсулотни икки-уч марта қиммат сотади. Нарх қиммат бўлгач, сотилган маҳсулот ҳажми, вақтига таъсирини кўрсатади.
Ҳунармандлар шаҳарчасида маҳсулотларини бозорга чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган. Қозоғистоннинг бошқа минтақалари ёки хориждан келган меҳмонлар махсус ташкил қилинган шоу-румда ишлаб чиқарувчилардан воситачиларсиз сувенирлар харид қила олади. Ҳозир шаҳарчада ишлайдиган усталар рўйхати тузиляпти. Ҳозирча 25 нафари саралаб олинди, лекин улар сони ортади, истовчилар етарлича кўп.
Нурдаулет Медеуов, Туркистон вилояти Туризм бошқармаси раҳбари:
– Биз усталарнинг ишларини кўрдик, вилоятдаги, бозорга маҳсулот чиқараётган, халқаро миқёсда танилган ҳунармандларни таниб олдик. Ҳозир ҳар бири бўйича профайл тузилади, тажрибаси, малакаси ва ютуқлари ёзилади. Сўнгра 6-7 ҳунарни белгилаб оламиз.
Ташкилотчилар айтишича, ҳунармандлар шаҳарчаси бренди қабул қилинади. Усталарнинг ишлари танилади, образ бўлади, сувенирларини тақдим этишда ёрдамлашади, натижада, номадлар маданиятига дунёда қизиқиш ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.