Сўнгги йилларда
Қозоғистонда суратга олинган фильмлар Россия пойтахтида намойиш қилинди. Улар қаторида «Ҳожимуқон», «Ватанпарварлар даври», «Боксчи», «Набат» амалияти» ва «Дўс-Муқасан» ленталари бор. Картиналар Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги Қозоғистон павильонида қозоқ киноси кунлари доирасида намойиш этилади. Фестиваль «Осиё ва Европа синтези» шиори остида ўтяпти. Унинг очилишида Қозоғистон элчиси Даурен Абаев тадбир ҳар йили ўтказилишини таъкидлади.
Қурманбек
Жумагали, Миллий кинони ривожлантириш давлат маркази бошқаруви раиси:
- Биз бу тадбирни анча вақтдан буён режалаштирганмиз, уни айнан Москвада бошлаганимиз бежиз эмас. Бу ерга режиссёрларимизнинг 5 та сифатли кинокартинасини келтирдик. Даурен Аскербекович
қозоқ оилаларида бирорта тадбир Дўс-Муқасан қўшиқларисиз ўтмайди, деб бежиз айтмади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

