Қозоғистон Японияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ЕХРО кўргазмасида биринчи ўринни олди. Мамлакатимиз павильони Theme Development – «Кўргазма мавзусини очиб бериш» номинациясида биринчи ўринни олди. Таъкидлаш лозимки, 90 дан зиёд давлат ушбу тоифадаги кичик павильонлари билан қатнашди. Ҳакамлар ЕХРО-2025нинг «Бизнинг ҳаётимиз учун келажак жамияти яратиш» мавзуси ўзига хос шаклда очиб берилганини кўрсатиб ўтишди. Бу ҳақда Япония ва халқаро оммавий ахборот воситалари маълумот тарқатди. Кўргазма доирасида павильонда 9 та тадбиркорлик ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Энг асосийлари қаторида Абай Қўнонбойулининг 180 йиллигига бағишланган Қозоғистон миллий кунини кўрсатиш мумкин. Иш бошлаган илк кунларидан республика павильони томошабинлар орасида оммавийлашиб кетди. Ярим йил ичида унга 1,5 миллион одам келди. Меҳмонлар Қозоғистоннинг бой маданияти, анъаналари, тарихи, шунингдек, иқтисодий ва инновациявий ривожланиши тараққиёти, рақамлаштириш, технологиялар, барқарор ривожланишдаги ютуқлари билан танишишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

