Қозоғистонликлар паспорт ёки шахс гувоҳномасини терминал орқали расмийлаштириши мумкин. Ускуналар Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига қўйилади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилишича, натижада маълумотлар базасидаги фотографиялар орқали шахсни аниқлаш соддалашади.
«Лойиҳа муваффақиятли жорий этилган тақдирда фуқаролар терминал орқали ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан юбуюртма бера олади. Яъни, суратга тушади, тегили маълумотларни киритади, ҳужжат учун давлат пошлинасини тўлайди. Сўнгра жараённи расмийлаштириш жараёнини якунлаш учун миграция хизмати ходимига мурожаат этади», – дея аниқлик киритишди вазирлик вакиллари.
Пилот лойиҳа Нур-Султон шаҳрида ишга туширилиши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.