Қадимги қорахонийлар тангалари, Будда ҳайкаллари, маросим ва қурбонлик жомлари, Қуръон ва Библия қўлёзмалари. Пойтахтдаги Миллий музейда очилган «Қозоғистон ҳудудидаги динлар тарихи» кўргазмасида ноёб экспонат ва артефактлар намойиш этилмоқда. Экспозиция Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съездига бағишланган. Унга республика Миллий музейи ва Биринчи Президент кутубхонаси жамғармасидаги буюмлар киритилган. Ташкилотчилар таъкидлашича, мазкур кўргазма бежиз тайёрланмаган, унда республика ҳудудида топилган кўплаб диний артефактлар тақдим этилди. Зеро, ҳозирги Қозоғистон ҳудуди кўп асрлар мобайнида Шарқу Ғарб ўртасида муҳим транзит тугуни вазифасини бажарган.
Бўлат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқот бўйича Н. Назарбоев маркази бошқаруви раиси:
- Бундай тадбирлар Қозоғистонда ўтказилаётгани ҳам рамзий маънога эга. Тарихан мамлакатимиз ўзига хос чорраҳа вазифасини бажарган, ҳудудимиз орқали турли динлар, эътиқодлар тарқалган. Қачонлардир Каспий денгизи шимолида зардуштийлик пайдо бўлган. Буддавийлик Қозоғистондаги карвон йўллари орқали ўтган, Ҳиндистон ва Непал яқинидаги минтақавий эътиқоддан жаҳонда энг кенг тарқалган динлардан бирига айланган.
Таъкидлаш лозимки, кўргазма 16 сентябргача давом этади. У барча истовчилар учун очиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.