Кино соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон хорижлик кино яратувчилари эътиборини қозонмоқда. Тобора кўпроқ хорижий киносаноати арбобларини маҳаллий колорит билан суғорилган сюжетлар қизиқтиряпти. Масалан, Америка студияларидан бири режиссёрларимиз билан ҳамкорликда чавандоз қиз ҳақида картинани суратга олмоқчи. Бу иш келгуси йилда Қозоғистон ва АҚШда олиб борилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Беларусь кинокомпаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган. Буюк Ғалабага атаб фильм суратга олинади. Бугунги кунда Қозоғистон киноси европаликларни ҳам, бошқа қитъалар аҳолисини ҳам қизиқтираяпти. кинокартиналаримизнинг халқаро кинофестивалларда ютуқлари буни тасдиқлайди.

Андрэ Иванов, Қозоғистон Киноси Француз Ҳамжамияти Президенти:

- Биз Сенагал ва Марокашнинг етакчи кинематографистлари билан ҳамкорлик ўрнатдик. Сенегалда машҳур кинорежиссёр, Канн кинофестивали иштирокчиси Мусса Туре Қозоғистон билан бирга фильм суратга олиш истагини билдирди. Иккинчи кинорежиссёр эса Марокашдан. Абдул Алжаварий бу давлатнинг кинематографистлари раиси, у ҳам Қозоғистон билан биргаликда икки томон учун фойдали маҳсулот чиқариш ниятида.  Африканинг жадал ривожланаётган кинобозори бор.  Қозоғистон билан бирга яратилган асар муваффақият қозонишига умид қиламиз.  

Эслатамиз, Қозоғистон  Хитой билан чиқарган «Композитор» картинаси 2019 йилда намойиш этилди. 2020 йилда Япония билан бирга «Баримтачилар. Замон йўллари» драмаси суратга олинди. Жорий йилда экранларда Қозоғистон – Грузия жамоасининг романтик комедияси ҳамда  Россия билан бирга яратилган «Яқинда ёз тугайди» драматик комедияси томошабинларга тақдим этилди. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.