Қозоғистонда
Марказий Осиёда биринчи бўлиб онкологик беморлар учун протон терапиясини ишлата
бошлашди. Минтақадаги ягона шифо маскани Миллий илмий онкомарказда жойлашган. Унда
йилига 6 минг нафар беморга хизмат кўрсатилиши мумкин. Айни вақтда радионуклид
ташхиси ва терапияси ўтказилади, радиофармпрепаратлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек,
онкогематология маркази ҳам мавжуд, унда йилига 200 тагача илик трансплантацияси
амалга оширилади. Янги онкомарказнинг иккинчи блокида илмий-таълимий марказ
жойлашган. Шунингдек, 140 ўринли стационар, учта амалиёт зали ва катта ташхис поликлиникаси
бор. Астанадаги сўнгги жаҳон стандартлари асосида жиҳозланган онкомарказ 2024
йилнинг биринчи ярмида ишга тушиши режалаштирилган. Лойиҳани рўёбга чиқариш
учун Швейцария ва АҚШ компаниялари жалб этилган. Қурилиш ишлари 90 фоизга
тугатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.