Буюк маърифатчи ҳақида китоб чоп этилди

Буюк маърифатчи ҳақида китоб чоп этилди

Буюк қозоқ маърифатчиси Ибрай Алтинсарин тўғрисида янги тарихий биографик маълумотлар чоп этилди. Қўстанайда чиққан қозоқ педагоги ҳақидаги «Даланинг мусаффо чашмаси» деб аталган асар этнограф олимнинг туғилган кунига бағишланган. Тадқиқотчилар бу архив ҳужжатларини ўрганиш, илмий экспедициялар давомида ушбу тўплам учун битталаб факт тўплади.

Ўлкашунослар Ибрай Алтинсарин тўғрисидаги ҳужжатларни бир неча ой давомида тўплаб борди. Уларнинг барчаси қозоқ ва рус тилидаги адади беш минг нусха бўлган китобга киритилди.

Салтанат Утельбаева, «Даланинг мусаффо чашмаси» тўплами ҳаммуаллифи:

- Материалларни ўрганарканмиз, Ибрайнинг бобоси – Балқўжа бийнинг фотографиясини топдик. У китоб саҳифаларида чоп этилди. Шунингдек, Балқўжа бий қаламига мансуб, аввал кўпчилик билмаган ва ҳеч қаерда чоп этилмаган улкан асар тўпламдан жой олди.

Ибрай Алтинсарин Иргиз, Илецк ва Тўрғайда мактаблар ташкил этгани сир эмас. Лекин Троицкдаги ўқув корпуси ва ётоқхона қурилишига пул сарфлаганини шу кунгача кўпчиликка номаълум эди.

Венера Шакенова, Троицк ўлкашунослик музейи ходими:

- Америкалик олим Ҳамид Эльгар мақоласида шундай ёзилган: «В 1886 йилдла қозоқ савдогари Алтинсарин Расулия мадрасаси шогирдлари учун таълим корпуси биноси ва ётоқхона қурилишига пул ажратди. Кутубхона жамғармасини бойитиш, мактабни ривожлантиришга маблағ тўплади. Ўз сармоясидан сарфлади».

Алтинсарин ҳақидаги янги китоб барча ёшлардаги ўқувчилар учун мўлжалланган. QR-код воситасида видео ва аудиофайллардан фойдаланиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси