Дарсликларнинг 93% рақамли форматга ўтказилди

Дарсликларнинг 93% рақамли форматга ўтказилди

Қозоғистонда таълим соҳасини рақамлаштириш ишлари фаол давом этяпти. Мактаб дарсликларининг 93% электрон форматга ўтказилди. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, улар давлат экспертизасидан ўтди ва ўқув-услубий адабиётлар мажмуасига киритилди. Электрон дарсликлар тайёрлаш ишига 11 та нашриёт жалб қилинган. Педагоглар дарс беришда инновациявий ёндашувларга таяна олиши учун эса усулий тавсиялар тайёрланган. Ўқитувчилар дарсларда замонавий дижитал технологиялар, онлайн-коммуникациялардан фойдаланади, онлайн имкониятлардан фойдаланади. Бундан ташқари, робототехника, STEM, химия, физика, биология бўйича замонавий кабинетлар очиш ишлари давом этяпти. Ҳозир Ақмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Қизил Ўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкентда ишга туширилган мингтача предмет кабинетлари ўқувчилар билимини оширишга хизмат қиляпти. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.