Қозоғистонлик ёзувчи Мухтор Авезов тўғрисидаги роман-эссени эндиликда турк тилида ҳам ўқиш мумкин. Драматург Зейнулла Қабдулов ўз асарида адабиёт, ўқитувчиси бўлган классикнинг ўзига хос шахсияти хусусида ҳикоя қилади. Муаллиф Мухтор Авезовга бағишланган тадқиқотида унинг педагогик фаолиятини батафсил тилга олган. Китобхонлар фикрича, романда қаҳрамоннинг ички дунёси ҳар томонлама тасвирга олинган. Биринчи навбатда адибнинг инсонийлик фазилатлари тўла-тўкис очиб берилган.
Мурат авезов, жамоат арбоби:
- Шарқ анъанасида устоз ва шогирд муносабатлари юқори қадрланади. Ижод орқали улар ўзаро маънавий боғланади. Эндиликда турк халқи учун классик ижодкоримиз Мухтор Авезов ҳаёти билан яқиндан танишиш имкони туғилди.
Султан Раев, ТУРКСЎЙ халқаро ташкилоти бош котиби:
- Китобда Мухтор Авезовнинг ҳаёт йўли, шахсий сифатлари тасвирланган. Асар Туркияда чоп этилди. Китобхонлар яхши қабул қилди. Менимча, мазкур китоб турк дунёси учун маънавий озуқа манбаига айланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.