Шакар бозоридаги монополияга қарши чора-тадбирлар кучайтирилади

Шакар бозоридаги монополияга қарши чора-тадбирлар кучайтирилади

Нархларни асоссиз кўтариб юбораётган шакар етказиб берувчи компаниялар жавобгарликка тортилади. Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги монополияларга қарши қонунчилик қандай бажарилаётганини текширади. Иқтисодиётда монополияларни йўқотиш комиссиясида маълум қилинишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган шакарнинг кўп қисми йирик улгуржи харидорлар томонидан сотиб олинмоқда. Натижада, товарнинг бир қисми айланмадан чиқариляпти. Шакар баҳоси эса 700-800 тенгегача ўсиб кетди. Ваҳоланки, ишлаб чиқарувчи заводлар уни 420-450 тенгедан сотяпти. Бозор субъектларининг товар биржаси орқали шакарнинг минимал  партияларини сотиши ва ишлаб чиқарувчи заводлар хомашё харид қилиши учун қарзга айланма маблағлар олиши масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Бош вазир бундай ёндашувни қўллаб-қувватлади ҳамда давлат органларига қўшимча топшириқлар берди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.