Қозоғистон ўзининг иқтисодий фаоллигини мустаҳкамлаш учун учта халқаро банқдан бир миллиард 300 миллион доллар олади. Осиё Тараққиёт банки, Осиё инфратузилмага инвестициялар банки ва Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки имтиёзли қарзлар таклиф этганди. Тегишли шартнома Мажилисда кўриб чиқилди ва ратификация қилинди ҳамда Сенатга юборилди. Молия вазирлиги таъкидлашича, халқаро молиявий ташкилотлардан маблағ олиш – стандарт амалиёт. У давлатнинг долзарб чора-тадбирларини рўёбга чиқариш учун сарфланади. Маблағ, шу жумладан, транспорт инфратузилмасини, саноат, таълим ва бошқа устувор йўналишларни молиялаштириш учун ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

